10.03.2025 21:48
1333
Теглар
«Сантос» Паулиста лигаси яримфиналида мағлуб бўлди, Неймар жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборди

Неймар жароҳати сабабли «Сантос» сафида Паулиста лигаси яримфиналида майдонга туша олмади.

33 ёшли бразилиялик форвард «Коринтианс»га қарши баҳсда захирага қолдирилди ва унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб финалга чиқа олмади.

«Майдонга тушиб, жамоадошларимга ёрдам беришни жуда ҳам истагандим. Аммо оёғимдаги оғриқ бунга йўл қўймади. Афсуски, жароҳатлар – футболнинг бир қисми. Биз янада кучлироқ бўлиб қайтамиз», - дея ёзади Неймар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар