«Манчестер Сити» ёзда Камавингага таклиф билан чиқмоқчи
Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити»га кўчиб ўтиши мумкин.
Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, инглиз клуби «Реал»нинг франциялик яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Манчестер клуби футболчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.
Эдуардонинг трансфер ишларини олиб борувчи CAA Stellar агентлиги Омар Мармушнинг «Айнтрахт»дан Манчестерга ўтиши бўйича муваффақиятли иш олиб борганди, «Сити» ҳозир ҳам айнан ушбу агентлик билан алоқада бўлиб турибди.
22 ёшли футболчининг ўзи ёзда «Реал»ни тарк этиши масаласида ҳали аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Камавинга жорий мавсум Ла Лигада 13 ўйинда 2та ассист қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар