10.03.2025 15:01
1703
Теглар
«ЛА Гэлакси» — МЛСда амалдаги чемпионлар орасида мавсумни кетма-кет 3 та мағлубият билан бошлаган биринчи жамоа

«Лос-Анжелес Гэлакси» мавсумни кетма-кет 3 та мағлубият билан бошлади. 

Эътиборлиси, МЛС тарихида илк бор амалдаги чемпион янги мавсумда бундай муваффақиятсиз старт қайд этди. 

Марко Ройс ўйнайдиган Калифорния клуби 3-турда «Сент-Луис Сити»га (0:3) йирик ҳисобда ютқазди. 

Бунгача жамоа «Ванкувер Уайткэпс» (1:2) ва «Сан-Диего»га (0:2) ҳам мағлуб бўлганди. Шунингдек, «Гэлакси» КОНКАКАФ чемпионлар кубоги 1/8 финалининг биринчи ўйинида Коста-Риканинг «Эредиано» (0:1) клубига имкониятни бой берган. 

Маълумот учун, жамоанинг асосий яримҳимоячиларидан бири Рики Пуч («Барселона» собиқ футболчиси) хочсимон пайлар жароҳат туфайли мавсум стартини ўтказиб юбормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар