11.03.2025 02:01
9940
Теглар
Элит ОЧЛ. «Ан Наср» «Истиқлол»ни йирик ҳисобда енгиб чоракфиналга чиқди, «Ас Садд» ҳам кейинги босқичда

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида икки жуфтликда 1/8 финалнинг жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

«Ан Наср» ўз уйида Эроннинг «Истиқлол»ини қабул қилиб, жавобсиз 3 та гол урди ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Дуран дублга эришган бўлса, Роналду фаолиятидаги 927-голини пеналтидан урди. Форс клуби сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 2-бўлим бошида захирадан туширилди.

Яна бир жуфтликда Қатарнинг «Ас Садд»и БААнинг «Ал Васл»ини доғда қолдирди ва турнирни давом эттирадиган бўлди. 

Элит ОЧЛ. 1/8 финал

Жавоб ўйинлари. 10 март

Ан Наср — Истиқлол 3:0

Голлар: Дуран (9, 84), Роналду (27, пеналти). 

Ан Наср — Бенто, Бушал, Симакан (Лажами, 68), Ал Фатил, Ан Нажи, Брозович, Ал Ҳасан ас, Яҳё (Анжело, 78), Мане (Уэсли, 78), Дуран (Маран, 87), Роналду. 

Истиқлол — Ҳусайни, Ризоиён, Ҳардони (Салими, 89), Чашми, Рафаэл Силва, Суҳробиён (Жалоли, 46), Аҳмади, Никнафс (Замони, 89), Ндонг, Кушки (Машарипов, 46), Кожо (Озоди, 65). 

Огоҳлантиришлар: Аҳмади (17), Кожо (62), Ан Нажи (68).

Четлатиш: Аҳмади (45+2). 

Биринчи ўйин — 0:0.

Ас Садд — Ал Васл 3:1

Голлар: Мешал (26), Атал (30), Афиф (37). 

Биринчи ўйин — 1:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар