Дзюба Кержаковнинг рекордини янгилаб, Россия тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Артём Дзюба голлар сони бўйича Александр Кержаковнинг рекордини янгилади.
«Акрон»да ўйнаётган ҳужумчи РПЛ 20-турида «Криля Советов» дарвозасига тўп киритди.
Бу — 36 ёшли ҳужумчининг фаолиятидаги 234-голи. Натижада Дзюба Россия футболи тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида рекордчи Александр Кержаковни (233) ортда қолдирди.
Артём фаолияти давомида жами 8 та клубда ва Россия миллий жамоасида гол урган. Унга 234 та гол учун 615 та ўйин керак бўлди.
Ҳужумчи «Спартак»да 166 ўйинда 38 та, «Том»да 35 ўйинда 14 та, «Ростов»да 43 ўйинда 20 та, «Зенит»да 249 ўйинда 108 та, «Арсенал Тула»да 10 ўйинда 6 та, «Адана Демирспор»да 5 ўйинда 1 та, «Локомотив»да 39 ўйинда 12 та, «Акрон»да 13 ўйинда 5 та ва Россия миллий жамоасида 55 ўйинда 30 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар