10.03.2025 11:02
2367
Артета: «Арсенал»нинг ўзи «МЮ»га ғалаба учун имконият берди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 28-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик, аммо «МЮ» дарвозабонини текширадиган даражада ҳаракат қилмадик. Яхши вазиятлар бўлди, аммо сўнгги узатма ва зарбалар йўқ эди. Шошдик, яккакурашларни ютқаза бошладик ва натижада мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. 

Реализация етишмади. Тўп керакли футболчига етиб бориши, у эса гол уриши керак. 

Рақибга вазиятлар яратишга имкон бердик. Уларда тажрибали футболчилар бор ва бундай ҳолатлар одатда голларга олиб келади.

Рақибга ўйинда ғалаба қозониш учун имконият бердик. Буни қабул қилиб бўлмайди. Мен ҳар доим ўйинчиларим учун тоғдек туриб бераман, лекин улар эпизодларда яхшироқ ўйнашлари керак», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар