10.03.2025 12:35
1918
Теглар
Анчелотти: «70-дақиқаларда ютяпсизми, демак, бир ишни яхши қилишингиз керак — ҳимояланиш. ЕЧЛнинг кўплаб жамоалари муаммоларга дуч келишди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 27-туридан ўрин олган «Райо Валекано»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи бўлим жуда яхши ўтди. 70-75 дақиқаларда 2:1 ҳисобида олдинда бораётганингизда фақат бир нарса қилишингиз керак: муаммоларнинг олдини олиш учун яхши ҳимояланинг. 

Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган кўплаб жамоалар, жумладан, «Интер» ва «Ливерпул» муаммоларга дуч келишди. «Бавария» эса мағлубиятга учради. 

Винисиус ва Мбаппе ажойиб голлар уришди ва улар ҳисобни 3:1га етказишлари ҳам мумкин эди. Шундан сўнг ҳимоя ҳақида ўйлаш вақти келди ва мен ҳужумчиларни алмаштирдим. Мбаппе ва Родригонинг ўйин вақтини камайтирганим чоршанба кунги ЕЧЛ ўйини олдидан уларга фойда келтиради», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар