Салоҳ Суареснинг рекордини янгилади
Муҳаммад Салоҳ Премер-лигада бир мавсумдаги сермаҳсуллик бўйича «Ливерпул» футболчилари орасида рекорд ўрнатди.
Мисрлик вингер «Саутҳэмптон»га қарши 28-тур ўйинида дублга эришди (3:1).
Натижада 32 ёшли футболчининг ушбу мавсумда гол+ассист бўйича АПЛдаги очколари 44 тага етди — 27+17.
Бу — Премер-лигада бир мавсум учун «Ливерпул» тарихидаги энг яхши натижа.
Аввалги рекордчи 2013/14 мавсумда 43 очко (31 гол, 12 ассист) тўплаган Луис Суарес эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар