09.03.2025 09:47
5196
Теглар
Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида Агуэрога тенглашди, «Ливерпул» тўпурарлари орасида эса 3-ўринга кўтарилди

«Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ АПЛ 28-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:1) қарши баҳсда пеналтилардан дублга эришди. 

Натижада мисрлик 32 ёшли футболчи бир қатор рўйхатларда яна юқорига кўтарилди. 

Салоҳ лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 5-ўриндаги Серхио Агуэрога етиб олди: 
1. Алан Ширер — 260
2. Ҳарри Кейн — 213
3. Уэйн Руни — 208
4. Энди Коул — 187
5-6. Муҳаммад Салоҳ — 184
5-6. Серхио Агуэро — 184

Шунингдек, мерсисайдликлар аъзоси «Ливерпул»нинг барча турнирлар доирасидаги тўпурарлари орасида 3-ўринга чиқиб олди: 
1. Иан Раш — 346
2. Рожер Ҳант — 285
3. Муҳаммад Салоҳ — 243
4. Гордон Ҳожсон — 241
5. Билли Лиддл — 228
6. Стивен Жеррард — 186

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар