09.03.2025 11:54
3330
Теглар
«ПСЖ» ўйинчилари «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлуб этишга ишонишмоқда

«ПСЖ» футболчилари Чемпионлар Лигасининг чоракфиналига чиқишга ишонишмоқда. 

Париж клуби 1/8 финалнинг биринчи ўйинида вазиятлар бўйича «Ливерпул»дан (0:1) катта устунликка эришса-да, мағлубиятга учради. 

LʼEquipeʼнинг ёзишича, Франция жамоаси футболчилари вазиятни ўзгартириб, «Энфилд»да муваффақият қозонишга ишонишади.

Биринчи ўйин натижасидан парижликларнинг ҳафсаласи пир бўлди, аммо босим юкламади. Баъзи футболчилар тўп ўтказиб юборган дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага «Хавотир олма, биз кейинги босқичга чиқамиз», деб айтишган. 

Жамоа умумий босқичда «Арсенал» ва «Бавария» билан тўқнаш келганди. «ПСЖ» ўйинчилари аввалги кучли рақиблар билан солиштирган ҳолда «Ливерпул»нинг заиф ўйинидан ҳайратланишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар