Мэйну «МЮ»ни тарк этишга тайёр. У Англиядан ташқарида ўйнамоқчи — The Guardian
Кобби Мэйну «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга тайёр.
The Guardianʼнинг таъкидлашича, яримҳимоячи инглиз клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган. У бошқа мамлакатда ўйнашни хоҳлайди.
Манкунианликларнинг ўз тарбияланувчиси билан амалдаги келишуви 2027 йилгача мўлжалланган. Аммо «қизил иблислар» молиявий вазиятни яхшилаб олиш учун 19 ёшли футболчини сотиши мумкин. Кобби 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Айни пайтда «МЮ» бошқа клублар билан музокаралар олиб бормаяпти ва футболчи билан келишиш учун ҳали ҳам имконият борлигига ишонади.
Бу мавсумда Мэйну Премер-лигада 18 та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар