09.03.2025 16:17
6842
Теглар
«Ливерпул» Дарвинга ўринбосар топди

«Ливерпул» Жоао Педрони сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда, деб хабар беради Empire of the Kop. 

Мерсисайд клуби 23 ёшли ҳужумчини жамоадан кетишни хоҳлаётган Дарвин Нунесга ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Қизиллар» бразилиялик футболчи учун «Брайтон»га 50 млн евро тўлашга тайёр. 

Педронинг нафақат ҳужум марказида, балки қанотларда ҳам ўйнай олиши «Ливерпул»га маъқул келмоқда. 

Бу мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 24 ўйинда иштирок этиб, 8 гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар