Куртуа тиззасидаги оғриқ сабаб «Райо» билан ўйинни ўтказиб юборади
Тибо Куртуа тиззасидаги муаммолар туфайли бугун, 9 март кунги «Райо Валекано»га қарши баҳсда ўйнамайди.
«Реал» белгиялик дарвозабонни Ла Лига 27-тур ўйини учун қайдномага киритмади.
Таъкидланишича, Тибо анчадан бери ўнг тиззасида оғриқ сезмоқда. У «Атлетико» билан Чемпионлар Лигаси баҳсига тайёр бўлади.
Шунингдек, Антонио Рюдигер шанба куни касаллиги сабаб «Реал» машғулотларини ўтказиб юборди, Федерико Валверде эса «Райо» билан ўйинни захирада бошлаши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар