09.03.2025 14:18
2093
Теглар
Энрике «Ливерпул» билан жавоб ўйини олдидан: «Йўқотадиган нарсамиз йўқ ва шу сабаб одатдагидан хавфлироқмиз»

Луис Энрике Чемпионлар Лигасида «Ливерпул»га қарши жавоб баҳсидан қўрқмаяпти. 

1/8 финал доирасида Францияда бўлиб ўтган биринчи ўйин парижликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Жавоб беллашуви 11 март куни «Энфилд»да бўлиб ўтади. 

«Менимча, биз энг яхши формадамиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Бизда битта мақсад бор ва бу — ғалаба. Шу мақсадда Англияга борамиз. 

Футболда сюрпризлар бўлиши мумкин. Ҳа, биз биринчи ўйиндан кейин хафа бўлдик, аммо барчамиз мағлубиятни таҳлил қилдик ва чемпионатда «Ренн»дек оғир рақиб устидан ғалаба қозондик. 

Такрор айтаман: йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва шу сабаб одатдагидан хавфлироқмиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Evening Standart.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар