«Барселона» — «Осасуна» ўйинининг эҳтимолий саналари маълум
«Барcелона» Ла Лига доирасидаги «Осасуна» билан кечиктирилган ўйинни 26 апрел ёки 21 май куни ўтказиши мумкин.
Агар каталонияликлар Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасининг финалига етиб борса, баҳс 21 май куни бўлиб ўтади, дея хабар беради AS.
Агар «Барса» ЕЧЛда 1/8 финалдан ўтолмаса ва мамлакат кубогида финалга чиқолмаса, беллашув 26 апрел куни ўтказилиши мумкин.
«Барселона» — «Осасуна» ўйини 8 март куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо мезбонлар шифокорининг ўлими сабаб баҳс қолдирилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар