Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Арсенал» сафарда «Манчестер Юнайтед» билан баҳс юритиб, дуранг ўйнади. Фернандешнинг жаримадан урган суперголига иккинчи бўлимда Райс жавоб берди.
Ушбу натижа «Ливерпул»ни (70) чемпионликка яна бир қадам яқинлаштирди. Энди 2-ўриндаги Артета жамоаси (55) бир ўйини кўп пешқадамдан 15 очкога ортда қолмоқда. «МЮ» очколарини 34 тага етказиб, 14-поғонага кўтарилди.
АПЛ. 28-тур
Манчестер Юнайтед — Арсенал 1:1
9 март, «Олд Траффорд»
Голлар: Фернандеш (45+2) — Райс (74).
Манчестер Юнайтед — Онана, Мазрауи, Де Лигт, Линделёф, Йоро (Ҳевен, 46), Далот, Каземиро, Эриксен (Коллиер, 76), Фернандеш, Гарначо, Зиркзе (Ҳойлунд, 76).
Арсенал — Райя, Салиба, Габриэл, Тимбер, Калафиори (Люис-Скелли, 59), Райс, Парти (Тирни, 76), Мерино, Эдегор, Троссар, Нванери (Мартинелли, 59).
Огоҳлантириш: Троссар (45+1).