Трамп ЖЧ-2026 ташкилий қўмитасини бошқаради: «Бундай мусобақани ўтказиш АҚШ учун катта шараф»
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасига шахсан раҳбарлик қилишини маълум қилди.
Трамп ЖЧ-2026га тайёргарлик жараёнини назорат қилиб борадиган ишчи гуруҳни ташкил этиш ҳақида фармонни имзолади. Унга кўра, турнирга тайёргарлик масаласи шахсан АҚШ президентининг назорати остида бўлади.
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги мундиал 2026 йилнинг 11 июн кунидан 19 июл санасига қадар бўлиб ўтади.
«Бундай мусобақани ўтказиш мамлакатимиз учун катта шараф», - деди АҚШ президенти ФИФА раҳбари билан учрашувда.
Маълумот учун, ушбу турнирда аввалгидек 32 эмас, илк бор 48та миллий жамоа иштирок этади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар