08.03.2025 17:43
1136
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди

Озарбайжонда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида 49 ёшли Оксана Чусовитина олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина куни кеча саралаш босқичида 13.266 балл тўплаб, иккинчи натижа билан финалчилар қаторидан жой олганди. 

Боку шаҳрида ўтаётган бугунги финал баҳсларида Оксана Чусовитина таяниб сакраш йўналишида 13.516 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон кубоги. Боку, Озарбойжон.
Аёллар, таяниб сакраш.
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 13,516
2. Тея Белак (Словения) — 13,366
3. Тьяса Кисселеф (Словения) — 13,283
4. Грета Майер (Венгрия) — 13,266
5. Саманта Протистха (Ҳиндистон) — 12,766.

Маълумот учун, Чусовитина саккиз карра Олимпиада иштирокчиси саналади. 49 ёшли афсонавий спортчи октябр ойида 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этмоқчи эканини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар