«Реал» ва Ла Лига «Барселона»га клуб шифокорининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
«Реал Мадрид» ва Ла Лига «Барселона» шифокори Карлес Миньярронинг ўлими юзасидан клуб ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришди.
Бугунги Ла Лига 27-туридаги «Барселона» – «Осасуна» ўйини Карлес Миньярронинг ўлими сабабли бошқа кунга кўчирилди.
«Реал» жамоаси ва клуб президенти «Барселона» шифокори Карлес Миньярро Гарсиянинг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирган.
«Ла Лига Карлес Миньярронинг оиласига, дўстларига, клуб ва унинг мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдиражи. Кўчирилган ўйин вақти ва санаси яқин кунларда эълон қилинади», — дейилади Ла Лига баёнотида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар