АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилиб, учрашув пайтида ундан қайси жамоалар ЖЧ-2026 фаворитлари эканини сўради.
«Аргентина, Бразилия, Англия, Германия, Испания», – дея жавоб қайтарди Инфантино.
Суҳбат давомида «АҚШ ғолиб бўлиши мумкинми?» – дея сўради Трамп. «Қўшма штатлар миллий жамоаси ўз мухлислари қаршисида ғолиб чиқа олади. Америкалик ўйинчилар жаҳоннинг энг яхши клублари сафида тўп сурмоқда», – дея жавоб қайтарган ФИФА президенти.
«Демак имконият бор, шундайми?» – дея Трампнинг берган саволига Инфантино «Шубҳасиз, имконият бор», – деб жавоб қайтарди.
«У нима дейишни биларкан», – дея ҳазиллашган Трамп.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги ЖЧ-2026 кейинги йилнинг 11 июн кунидан 19 июл санасига қадар бўлиб ўтади.