08.03.2025 12:37
1586
Теглар
Гвардиола: «Натан Аке жарроҳлик амалиётидан кейин 10-11 ҳафтага сафдан чиқди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Натан Аке узоқ муддатга сафдан чиққанини тасдиқлади.

Нидерландиялик ҳимоячи куни кеча оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказгач, мавсумнинг якуний палласига қадар сафдан чиққани маълум бўлди.

«Натан оёғининг тўпиқ қисмидаги жароҳатидан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказди. У мавсум давомида оёғидаги бу оғриқдан безовталаниб юрди. Жиддий жароҳатдан кейин жарроҳлик столига ётди. У 10-11 ҳафта бизга ёрдам бера олмайди», - деди Пеп.

Аввалроқ, манчестерликлар ҳимоячиларидан Жон Стоунз ва Мануэл Аканжи ҳам жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар