08.03.2025 16:34
12756
Теглар
Анчелотти «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди – The Athletic

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Мадриддаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилган, дея ёзади The Athletic.

Манбанинг ёзишича, италиялик мутахассис «Реал»ни келаси мавсумда ҳам бошқариш истагини билдирган. Қайд этилишича, Анчелотти Мадрид клуби билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиқса, ўз ўрнида қолишини кафолатлайди. 

65 ёшли мутахассиснинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар белгиланган бўлса-да, «Реал» раҳбарияти келаси мавсумда Хаби Алонсони таклиф этиш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Аввалроқ, мураббийнинг ўзи ҳам жорий мавсум мураббийлик фаолиятидаги сўнгиси бўлиши мумкинлигини инкор этмаганди.

Маълумот учун, Ла Лига 26-туридан кейин мадридликлар 54 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар