Виртц – «Манчестер Сити»нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади
«Манчестер Сити» «Байер» хавбеки Флориан Виртц учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.
Инсайдер Кристиан Фалькнинг ёзишича, «Ман Сити» германиялик яримҳимоячи учун «Бавария» билан курашишга тайёр. Мюнхен клуби хавбекни 2026 йилда таклиф этишни режалаштираётганидан «Сити» фойдаланиб, уни ёздаёқ Манчестерга олиб келмоқчи. Гвардиола немис футболчисини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Аввалроқ, Виртцнинг ўзи грандларнинг қизиқишига қарамай, Леверкузен клубида қолишни истаётгани ҳақида гапирганди. «Байер» футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар