Шомуродов: «Ғалаба қозондик, аммо бўшаша олмаймиз. Олдинда жавоб баҳси бор»
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетик»ка (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
29 ёшли футболчи 90+4-дақиқада ғалаба голини урди. 13 март куни Билбаода жавоб беллашуви бўлиб ўтади.
«Муҳими — ғалаба қозондик. Аммо бўшаша олмаймиз, чунки сафарда жавоб баҳси бор.
Хотиржамликни сақлаб, кейинги ўйинларга тайёрланишимиз керак. Якшанба куни «Эмполи» билан ўйин ҳам бор.
Ҳамма ўзига ишонса ва ўзини лойиҳанинг муҳим бир қисми деб ҳисобласа, бир оилага айланамиз ва барчаси жойида бўлади.
Бугун ютдик, аммо ҳали ҳеч нарса кафолатланмади. Меҳмонда ҳам ғалаба қозонишимиз керак», — дея ўзбекистонлик футболчининг сўзларини келтиради Roma Press.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар