08.03.2025 04:51
3837
Теглар
Саудия пролигаси. «Ал Ҳилол» Шукуров жамоасини мағлуб этиб пешқадам билан фарқни қисқартирди, «Ан Наср» ва «Ал Аҳли»да 2:2

Саудия Арабистони чемпионатида 24-турнинг бир қанча ўйинлари бўлиб ўтди. 

«Ал Ҳилол» (54, 2-ўрин) Отабек Шукуров ўйнайдиган «Ал Файҳа» (22, 14-ўрин) устидан ғалаба қозониб, пешқадам «Ал Иттиҳод» (58) билан ўртадаги фарқни қисқартирди. Ўзбекистонлик яримҳимоячи беллашувда бир бўлим ҳаракат қилди ва танаффусда алмаштирилди. 

«Ан Наср» (48, 4-ўрин) Роналду 926-голини урган ўйинда «Аш Шабоб» (40, 6-ўрин) билан жанговар дуранг қайд этди. «Ал Аҳли» (48, 5-ўрин) «Ал Халиж» (30, 10-ўрин) билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Саудия пролигаси. 24-тур. 7 март

Ал Файҳа — Ал Ҳилол 0:2

Голлар: Канно (18), Митрович (89). 

Ан Наср — Аш Шабоб 2:2

Голлар: Яҳё (45+2), Роналду (45+7) — Ҳамидуллоҳ (44, пеналти), Аш Швиреҳ (67). 

Четлатиш: Ал Фатил (52, Ан Наср). 

Ал Аҳли — Ал Халиж 2:2

Голлар: Ал Ҳамсал (30, автогол), Галено (90) — Ас Салим (45+2), Мартинш (45+9).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар