07.03.2025 23:13
1962
Теглар
Ромелу Лукаку: «Идеал вазним – 102 кг. Англияда мени дангасага чиқаришди, Италияда эса меҳнаткаш дейишади»

Ромелу Лукаку ўзининг идеал вазни 100 килограмдан ошишини айтиб ўтди.

«Интер»да вазним 101 килограммни ташкил этарди, ҳозир «Наполи»да эса 99 кг вазндаман. Аммо идеал вазним – 102 кг. Эрталабдан ҳеч нарса емайман, парҳездаман.

Англияда мен ҳақимда нотўғри ўйлашарди, кўпчилик дангасага чиқарарди. Мен ҳеч қачон танқидларга жавоб бермаганман. Жуда ҳам камгапман. Одатда ишимни қилгач, болаларим олдига ошиқадиган инсонман. Англиядан фарқли равишда Италияда менга бошқача муносабатда бўлишади. Бу ерда мени меҳнаткаш дейишади», - дея Ромелунинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар