Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
ЎФА Ўзбекистон олимпия жамоасининг янги бош мураббийини эълон қилди.
«ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 миллий жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди. Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди», — деб ёзади ташкилот матбуот хизмати.
Маълумот учун, Ҳайдаров бошқарувида Ўзбекистон U-23 ва U-20 жамоалари Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, икки бор жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар