07.03.2025 13:33
2287
Теглар
Месси «Интер Майами»нинг кетма-кет 2-ўйинини ўтказиб юборди, Суарес қаторасига 3-баҳсда гол урди

«Интер Майами» КОНКАКАФ чемпионлар кубоги 1/8 финали биринчи ўйинида Ямайканинг «Кавалер» жамоаси устидан ғалаба қозонди. Луис Суарес қаторасига учинчи баҳсда майдонни голсиз тарк этмади. Серхио Бускетс эса жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. 

Майами клуби етакчиси Лионел Месси мушаклар оғриғи сабаб кетма-кет иккинчи ўйинни ўтказиб юборди. 

КОНКАКАФ чемпионлар кубоги
1/8 финал. Биринчи ўйин

Интер Майами — Кавалер 2:0
7 март, «Chase Stadium»
Голлар: Алленде (61), Суарес (83).
Интер Майами — Устари, Фрэй, Пикарт (Луян, 50), Мартинес (Аллен, 75), Алба, Редондо, Бускетс (Брайт, 64), Сеговия (Афонсо, 75), Кремаски (Руис, 64), Алленде, Суарес.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар