07.03.2025 18:14
2762
Теглар
Коло-Муани «ПСЖ» ҳақида: «Француз Парижда 90 млн евро нарх учун катта босим остида қолади. Қийин ҳолатдан чиқиб кета олмадим» 

Рандал Коло-Муани «ПСЖ»даги трансфери омадсиз бўлгани сабабини айтди.

Франциялик форвард Париж клуби томонидан «Айнтратхт»дан 90 миллион еврога сотиб олинган бўлса-да, жами 54 ўйинда 11та гол ва 7та ассист қайд этиб, «Ювентус»га ижарага бериб юборилди.

«Франциялик футболчи Парижда 90 млн евро нарх учун катта босим остида қолади. Буни бошдан кечирдим. Ҳамма ҳам бундай оғир босимни кўтара олмайди. Мен ҳам бу қийин ҳолатдан чиқиб кета олмадим.

Ҳа, менда имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадим. Аммо ҳозирга келиб ҳеч нарсадан афсусланмайман, бу шунчаки футбол», - дейди Коло-Муани La Repubblica мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Коло-Муани А Сериядаги 6 ўйинда 5та гол ва битта ассистга эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар