Гринвуд Ямайка миллий жамоасида ўйнаш учун керакли ҳужжатларни топширди
Мэйсон Гринвуд Ямайка миллий жамоаси учун ўйнашга қарор қилди.
«Марсел»нинг 23 ёшли вингери спорт бўйича фуқаролигини ўзгартириш учун расмий сўров юборди. Бу ҳақда Англия ФА ижрочи директори Марк Буллингҳэм маълум қилди.
Гринвуд Англия миллий жамоасида фақат бир ўйин ўтказган. 2024 йил августда унинг Ямайка сафига ўтиш жараёни бошланганди ва энди у инглизлар миллий жамоасида ўйнамайди.
Бу мавсумда футболчи Лига 1да 24 ўйинда 15 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар