Эрон Про лигаси. «Персеполис» сафарда ғалабага эришди, Остон Ўрунов 40 кунлик танаффусдан кейин сафга қайтди
Эрон чемпионати 22-тури доирасида «Персеполис» сафардан ғалаба билан қайтди.
Теҳронликлар «Чадормалу» меҳмони бўлиб, Сардор Дурсуннинг 15-дақиқадаги голи эвазига муҳим ғалабага эришиб, 44 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Қувонарлиси, шу куни Теҳрон жамоаси етакчиси Остон Ўрунов 87-дақиқада Умид Алишоҳнинг ўрнига майдонга тушди. Ўзбекистонлик футболчи 21 январ куни «Зоб Оҳан» билан баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Орадан 40 кун ўтиб, Остон майдонга қайтди.
Эрон Про лигаси. 22-тур
Чадормалу – Персеполис – 0:1
Гол: Дурсун, 15.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар