Аморим: «Арсенал»да Артетага бўлгандай вақт менга берилмайди. «МЮ» – бошқа клуб»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим «Арсенал»га қарши учрашув олдидан Лондон клубида Артетага берилган вақт унда бўлмаслигини айтди.
«Арсенал»да Артетага бўлгандай вақт менга берилмайди. Буни тушуниб турибман. Чунки «МЮ» – бошқа клуб».
Артетанинг бу вақт давомида қандай курашгани – барчамиз учун катта иштиёқ. Аммо менга Артетага берилгандек вақт берилмайди», – деди «МЮ» бош мураббийи.
Маълумот учун, бу жамоалар 9 мартда АПЛ доирасида «Олд Траффорд»да ўзаро учрашади. «МЮ» 33 очко билан 14-ўринда, «Арсенал» эса 54 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» бунгача Артета қўл остида 3 йил ЕЧЛга йўлланма ололмаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар