«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Сити»га қарши ўйин билан умумий жиҳатлар кўп эди — бу рақиб ҳам тўп билан яхши ишлайдиган ва ажойиб вингерларга эга жамоа.
Ўйин олдидан мен тўп назорати борасида устунлик қила олмаслигимизни айтдим. Мен шогирдларимни фақат бир нарсада — қарши ҳужумларда сўнгги пасдаги хатолар бўйича айблашим мумкин, тўпга сўнгги тегинишлар муваффақиятсиз бўлди. Эҳтимол, бу иш ҳажми сабаб юзага келган чарчоқ туфайлидир.
Агар сиз ўйинлар статистикасини кўриб чиқсангиз, «ПСЖ» — Чемпионлар Лигасининг биринчи рақамли жамоаси ва улар аллақачон «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Арсенал» билан ўйнашди. Бундай кучли рақиблар билан ўйинлардан кейин ҳам яхши статистика бўлиши жуда кўп нарсани айтади.
Бизда фақат битта вариант бор эди — бугунгидек ҳимояланиш. Умид қиламанки, мухлисларимиз бизга «Энфилд»да ёрдам беришади. Бизга икки карра қўллаб-қувватлаш керак бўлади», — дейди нидерландиялик мутахассис TNT Sports эфирида.