Нойер «Байер» билан ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди
«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер жамоасининг яқин орадаги ўйинларида майдонга туша олмайди.
Германиялик голкипер Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйини доирасида «Байер»га қарши баҳснинг (3:0) 58-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Унинг ўрнига 21 ёшли Йонас Урбиг майдонга тушганди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, Нойер Жамал Мусиаланинг голини нишонлаш чоғида оёқ мушакларидан жароҳат олган. Голкипер камида 3-4 ўйинни ўтказиб юборади, шу жумладан 11 мартдаги «Байер»га қарши жавоб ўйинини ҳам.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар