06.03.2025 14:18
2194
Лаутаро «Интер»нинг ЕЧЛдаги энг яхши тўпурарига айланди

Лаутаро Мартинес «Интер» рекордчисига айланди. 

Аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Фейеноорд» (2:0) дарвозасига тўп киритди. Бу — футболчининг ушбу турнирда 53-ўйиндаги 18-голи. 

Натижада Лаутаро «нерадзурри»нинг Чемпионлар Лигаси/Чемпионлар Кубогидаги энг яхши тўпурарига айланди. Аввалги рекордчи «Интер» учун ушбу турнирда 1961-1977 йиллар оралиғида 17 та гол урган (38 ўйинда) Сандро Маццола эди. 

Учинчи ўринни 26 ўйинда 14 бор тўп киритган бразилиялик собиқ ҳужумчи Адриано эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар