06.03.2025 21:02
1191
Теглар
Деку Неймарнинг «Барса»га қайтиши ҳақида: «Тарих доим ҳам такрорланмайди»

Деку Неймарнинг «Барселона»га қайтмаслигига ишора қилди.

«Неймар – феноменал ўйинчи эди, у бу ерда ажойиб йўлни босиб ўтган ва совринларга эга чиққан. Аммо тарих доим ҳам такрорланмайди, гоҳида эса такрорланиши мумкин – аниқ билиб бўлмайди. Аммо фикримча, ҳозир «Барселона»нинг Неймар ҳақида ўйлашининг мавриди эмас.

Албатта, Неймар – муҳим ўйинчи, аммо сценарий биз учун ҳам, жамоа учун ҳам, унинг учун ҳам манфаатли бўлиши керак. Жамоани – барқарорликни сақлаган ҳолда оқилона қуриш керак.

Менимча, Неймар энг аввало футболдан яна завқланиши, майдонда ўзини бахтиёр ҳис этиши керак. Бунинг учун айни дамда энг мос жой – Бразилия ва «Сантос» клубидир. Уни қўллаб-қувватлайман, унинг футболда ўзини бахтиёр ҳис қилишини истардим, ҳар ҳолда у Бразилия миллий жамоасига керак. Футболни севган мухлис борки, Неймар яна футболдан завқланишини истайди», - дейди Каталония клубининг спорт директори.

Аввалроқ, Неймар ёзда «Барселона»га қайтишини истаётгани, Жоан Лапорта бу ўтишни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар