06.03.2025 09:57
2531
Теглар
«Ҳаётимдаги энг яхши ўйиним» — Алиссон «ПСЖ» устидан ғалабадан сўнг

«Ливерпул» дарвозабони Алиссон ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Бразилиялик посбон 9 та сейв қилиб, ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 

«Эҳтимол, бу — ҳаётимдаги энг яхши ўйиним. 

Мураббий баҳс оғир бўлишини ва биз қийинчиликларга тайёр бўлишимиз кераклигини айтганди. Рақиб жуда яхши жамоага эга. Кўп вазиятларни ўтказиб юбордик, аммо якунда Ҳарви Эллиот майдонга тушди ва гол урди. Бу — ниҳоятда ажойиб тарих ва ажойиб оқшом.

«ПСЖ» — ҳақиқатан ҳам яхши жамоа. Уйда яхшироқ ўйнашимизга умид қиламан. Рақибнинг даражасига эътибор беришимиз керак — улар тўпга эгалик қилишади, вазиятлар яратишади. Бахтли якунга эга оғир оқшом», — дейди Алиссон TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар