Тотти А Сериянинг айни дамдаги энг яхши ўйинчисини айтди
«Рома» клуби ва Италия миллий жамоасининг афсонавий футболчиси Франческо Тотти Пауло Дибалани А Сериянинг айни дамдаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.
«У иқтидори бўйича ҳамон жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналади. Уни айни дамда Италия А Сериясидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблайман, у бошқа даражада. Пауло аввалги йилларда рақиб ўйинчилардан жиддий зарбаларни қабул қилиб, кўп азият чекар, жароҳатларга мойил эди. Ҳозир эса у машинага айланмоқда ва ажойиб ўйини билан мухлисларни қувонтиряпти», - дейди Рим клубининг афсонавий ҳужумчиси Marca нашри билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала 2022 йилда «Ювентус»дан «Рома»га ўтганди. У жорий мавсум жами 33 ўйинда 8та гол ва 4та ассист қайд этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар