Талиска: «Ан Наср»да қўрқув туфайли ҳеч ким асосий айбдорни айтолмайди»
Қишки трансферлар ойнасида «Ан Наср»дан «Фенербаҳче»га ўтган яримҳимоячи Андерсон Талиска Риёд клубидаги асосий муаммо ҳақида гапириб, Криштиану Роналдуга киноя қилди.
«Жон Дуран трансфери? У — қойилмақом футболчи ва клуб учун жуда кўп нарса бера олади.
Бироқ «Наср»нинг муаммоси шундаки, улар ҳар доим муваффақиятсизликлар учун айбдор топишни хоҳлашади.
Қўрқув туфайли ҳеч ким ҳақиқий айбдорни айтолмайди. Бу клубда ҳамма ҳақиқий айбдор ҳақида очиқ гапиришдан қўрқади. Улар мен билан ёмон муносабатда бўлишди», — дейди бразилиялик футболчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар