05.03.2025 09:37
1203
«Монако» Минамино билан шартномани узайтирди

«Монако» Такуми Минамино билан шартномани узайтирди.

Япониялик яримҳимоячи билан янги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. 30 ёшли футболчи монегаскликлар сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнамоқда. 

Бу мавсумда Минамино «Монако»да барча турнирлар доирасида 33 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар