Магуайр ва Угарте «Реал Сосиедад»га қарши ўйинда «МЮ»га ёрдам бера олмайди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси Европа лигаси 1/8 финали олдидан таркибда йўқотишларга учради.
ESPN хабарига кўра, «Реал Сосиедад»га қарши Испанияда ўтадиган ўйин олдидан жамоанинг яна икки аъзоси – Ҳарри Магуйар ва Мануэл Угарте сафдан чиққан. Бош мураббий Рубен Аморим ушбу ўйинчилар жароҳат сабабли бугунги машғулотларда иштирок этмаганини тасдиқлаган. Футболчилар «Фулҳэм»га қарши кубок баҳсидан кейин сафдан чиққан.
«Юнайтед»нинг Сан-Себастянга йўл олган таркибидан жами 18 нафар футболчи ўрин олган бўлиб, 3 нафари дарвозабон, 15 нафари эса ўйинчилар саналади.
Маълумот учун, «Реал Сосиедад» - «МЮ» баҳси эртага, 6 март куни соат 22:45да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар