Клопп тен Ҳагни «Лейпциг» бош мураббийлигига номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлади
Эрик тен Ҳаг «Лейпциг»ни бошқармайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи ва ҳозирда «Red Bull» тизимида футбол йўналиши раҳбари ҳисобланган Юрген Клопп нидерландиялик мутахассисни номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаган. Клоппда 3 та вариант бор — Себастиан Ҳёнесс («Штутгарт»), Оливер Гласнер («Кристал Пэлас») ва Рожер Шмидт («Бенфика» собиқ устози).
Эслатиб ўтамиз, октябр ойи охирида тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар