05.03.2025 14:19
5429
Теглар
Диас дербидаги голидан сўнг Симеонега «Гапир энди!» дея бақирди

Браҳим Диас Чемпионлар Лигасидаги дербида гол ургач, рақиб бош мураббийи томонга бақирди.

«Реал» 1/8 финалнинг биринчи ўйинида «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради, марокашлик яримҳимоячи эса 55-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

Голдан сўнг «қаймоқранглилар» ҳавбеки Диего Симеоне томонга қараб: «Гапир энди! Гапир энди!» дея бақирди. Бу ҳолат Movistar эфирига тушиб қолган. 

Маълумот учун, душанба куни ўйин олди матбуот анжуманида «Атлетико» устози «Реал»нинг бўлажак баҳс учун эҳтимолий таркиби ҳақида гапириб, Диаснинг майдонга тушишига шубҳа қилганди: «Менимча, улар Беллингҳэм ўрнини тўлдириш учун Чуамени ва Камавинга билан бирга Модрични ўйнатишади. Браим туширилишига ишончим комил эмас».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар