«Aрсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСВга (7:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Чемпионлар Лигасида жарима майдончаси ичидаги ўйин қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирамиз. Бугунги баҳс ёрқин мисоллардан биридир.
Йигитлар учун жуда хурсандман, сўнгги икки ўйинда битта ҳам гол уролмагандик.
Бу — футболнинг жозибаси. Нима қилаётганингизни ўйлаб кўринг, қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг. Нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бу — бахтсиз тасодифлар ўйини. Ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин.
Биз севадиган ва кўп йиллар давомида соғинган турнирнинг сафар ўйинида ажойиб натижага эришдик. Бу — биз учун ўзига хос оқшом.
Нванери ва Люис-Скелли? Улар жасоратли ва 17-18 ёшда ажойиб ишлар қилишмоқда, аммо уларга ёрдам бераётган бошқа футболчилар ҳам бор. Тажрибали ўйинчилар уларни қўллаб-қувватлашади ва бу ёшларни янада яхшилайди.
Ҳимоячиларимиз — Люис-Скелли ассист берди, Тимбер гол урди, Калафиори ўнг оёғи билан тўп киритди. Мен ташаббускорлик кўрсатадиган ва муваффақият қозонишни истайдиган шундай жамоани кўришни хоҳлайман», — деди испаниялик мутахассис Amazon Prime Video эфирида.