05.03.2025 17:08
1883
Теглар
Арне Слот: «Бугунги «ПСЖ» ўтган йилга қараганда яхшироқ»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Охирги бир йилда Луис Энрике «ПСЖ»да ажойиб ишлади. Буни натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Ундан бу ҳақда сўрамаганман, аммо у эришган натижалардан ҳамма мамнун. Мен фақат жамоанинг натижаларини эмас, балки футболчиларнинг ўсишини ҳам назарда тутдим. 

Усмон Дембеле ҳозир қандай ўйнаётганига қаранг. У ажойиб ўйинлари билан жамоасини етакламоқда. Ўтган мавсумда «ПСЖ» Чемпионлар лигаси яримфиналида ўйнаганди, бу йил эса жамоа ўтган йилга қараганда анча кучли», — дея Слотнинг сўзларини келтиради «Ливерпул» расмий сайти.

Маълумот учун, «Ливерпул» ва «ПСЖ» ўртасидаги ўйин бугун, 5 март оқшомида бўлиб ўтади. Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида соат 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар