«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетико»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Одатдагидек, қийин ўйин ўтказдик ва «Атлетико»га қарши бу — нормал ҳолат. Биз яхши бошладик, кейин Хулиан Алварес ажойиб гол урди. Иккинчи бўлим яхшироқ бўлди, биз яхши ишладик, мақсадимиз ўзимизни кичик устунлик билан таъминлаш эди ва бунга эришдик.
Дастлаб Виниcиус ва Родригонинг қанотлари орқали ўйнашни режалаштиргандик. Биринчи ҳужум муваффақиятли бўлди, аммо кейин сабрсиз ҳаракат қилдик. Бир темпда ўйнашимиз ва рақибни майдоннинг ярмида ушлаб туришимиз керак эди.
Жамоа яхши ишлади ва ажойиб ҳимояланди. «Атлетико» баъзида ўйинни назорат қилди, аммо кўп вазиятлар ярата олмади. Жамоамиз бутун баҳс давомида деярли зич ўйнади.
Бу қийин ўйин эди. Ўйлайманки, бизда кичик устунлик бор ва жавоб баҳсини кутамиз. Оғир бўлади. «Атлетико» уйида бироз кучлироқ, аммо тенг ўйин бўлади.
Бу — 1/8 финал, лекин у яримфинал ёки финал бўлиши мумкин эди. Биз «Атлетико» билан ўйнаётганимиздан хурсанд эмасмиз ва улар ҳам бу босқичда «Реал»га қарши ўйнашдан мамнун эмас», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
Жавоб беллашуви 12 март куни бўлиб ўтади.