«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигаси 1/8 финали доирасидаги «Реал Сосиедад»га қарши учрашувдан олдин фикрларини билдирди.
«Англия кубоги доирасида «Фулҳэм»га мағлуб бўлиб турнирдан чиқиб кетганимиздан кейин, барча Европа лигасига биз ютишимиз мумкин бўлган ягона турнирдек қарамоқда. Қолаверса, Европа лигасидаги ғалаба кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма бериши мумкин.
Аммо очиғини айтсам, ҳозирда биз бош қотиришимиз керак бўлган бундан муҳимроқ нарсалар ҳам бор. Биламан, ҳозир бу гапим ғалати эшитилиши мумкин, аммо айни дамда биз қурмоқчи бўлаётган лойиҳа соврин ютишдан кўра муҳимроқ саналади.
Албатта, бизда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, соврин учун курашишга бўлган катта маъсулият бор, аммо ҳозир узоқ муддатли мақсадлар кўзланган келажак учун ҳам нимадир яратишга уриняпмиз», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.
Маълумот учун, Испаниядаги ўйин эртага, 6 март куни соат 22:45да бошланади.