Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасидаги «Пахтакор» — «Ал Ҳилол» баҳсидан (1:0) сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Жорже Жезус матбуот анжуманида иштирок этди.
«Дастлабки ўйинда мағлуб бўлдик. Бундай об-ҳавода ва майдонда ўйнаш осон бўлмади.
Баҳона эмас, бундай шароитда ўйнаш ҳақиқатдан ҳам қийин эди. Бу — мағлубиятимизнинг асосий сабаби. Энди бор эътиборимизни Ар Риёдда ўтадиган жавоб ўйинига қаратамиз.
Вазиятдан келиб чиқиб ўйнадик. Кимлар асосий таркибда майдонга тушган бўлса, ўшалар беллашувга тайёр эди.
«Пахтакор»нинг бугунги ўйини биз учун сюрприз бўлмади. Менимча, бугун иккала жамоа ҳам ҳаво ва майдон ҳолати сабабли ўз ўйинини етарлича намойиш эта олмади», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.