04.03.2025 14:27
2644
Теглар
Тотти: «Италияда иқтидорлар жуда камайиб кетди, бир пайтлар ҳаттоки «Брешия»да Баджо ва Гвардиола ўйнарди»

 «Рома» клуби ва Италия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Франческо Тотти мамлакатда иқтидорли ўйинчилар тобора камайиб бораётганини айтди.

«Италияда иқтидорли футболчилар жуда камайиб кетди. Бир пайтлар ҳаттоки «Брешия»да Роберто Баджо ва Хосеп Гвардиола ўйнарди, ҳозир эса жамоалардаги ўйинчиларнинг аксариятини ҳаттоки танимаймиз», - дея Тоттининг сўзларини келтиради журналист Никола Скира.

Эслатиб ўтамиз, Франческо 1992/1993 йилги мавсумдан 2017/2018 йилга қадар Рим клуби шарафини ҳимоя қилган. У «бўрилар» сафида 783 ўйинда 307та гол ва 209та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар