04.03.2025 09:55
5137
Теглар
Флик Неймарнинг «Барса»га қайтишига қарши – Diario Sport

Ҳанс-Дитер Флик Неймарнинг «Барселона»га қайтишини истамаяпти.

Diario Sport хабарига кўра, германиялик мураббий Каталония клуби раҳбариятининг 33 ёшли форвардни жамоага қайтариш истагига қарши чиқмоқда. Флик Неймарнинг ёши ва жисмоний ҳолатидан келиб чиққан ҳолда унинг «Барселона» даражасида эмас деб ҳисобламоқда ва Неймар унинг ўйин услубига мослаша олишига ишонмаяпти. Мураббий кўпроқ ёшлар билан ишлаш тарафдори.

Аввалроқ, «Барса» президенти Жоан Лапорта Неймар «Сантос»да мавсум якунига қадар 15та гол ура олса, бразилиялик билан эркин агент сифатида шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар